“Йиллар эмас, ойлар масаласи”: АҚШ адмиралининг жиддий огоҳлантируви

1 дақиқа ўқиш2.2K
“Йиллар эмас, ойлар масаласи”: АҚШ адмиралининг жиддий огоҳлантируви
АҚШ Тинч океани қўмондони адмирал Самуэл Папаро Сенатдаги чиқишида Россия ва Шимолий Корея ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликни жиддий хавф сифатида баҳолади.

Унинг сўзларига кўра, Пхеньян Россияга юзлаб қисқа масофали баллистик ракеталар ва юз минглаб артиллерия снарядлари юборган.

“Трансаксион симбиоз” – ўзаро заифликларни қоплаш
Папаро бу алоқаларни “икки давлат ўз заиф томонларини биргаликда тўлдирмоқда” деб атади. Унинг таъкидлашича, Москва Шимолий Кореяга замонавий ҳаво мудофаа тизимларини етказиб бермоқда.

Таҳлилчилар бу чиқишни Вашингтоннинг Москва–Пхеньян альянсига бўлган жиддий хавотири сифатида баҳолашмоқда.

Ойлар ичида Украинага етиб борган ракета
Жанубий Корея ва Британия манбаларига кўра, Шимолий Корея 2024 йил охиригача Россияга навбатдаги қурол патиясини юборган. Унда КН-23 ракеталари, 122 мм ва 152 мм артиллерия снарядлари бўлган.

Conflict Armament Research ташкилоти 2024 йил июль-август ойларида Украинага урилган ракеталар қолдиқларини ўрганиб, уларнинг тўрттаси Шимолий Кореяда ишлаб чиқарилганини аниқлаган.

“Бу йиллар эмас, балки ойлар масаласи. Бу — биринчи очиқ ва реал далил,” деди ташкилот раҳбари Лефф БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги чиқишида.

Пхеньян нима ютяпти?
Мутахассисларга кўра, бу ҳамкорлик Шимолий Корея учун стратегик имконият. Бу орқали улар ўзининг ҳарбий-технологик салоҳиятини ошириши мумкин.

АҚШ разведкаси аввал ҳам бундай етказмалар ҳақида хабар берганди. Бироқ Папаронинг чиқиши энг қатъий ва очиқ баёнотлардан бири сифатида баҳоланмоқда.

Сиз нима деб ўйлайсиз – Пхеньян ва Москва алоқалари минтақада қандай оқибатларга олиб келиши мумкин?
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?