Туркияда аёлни тасвирга олган ўзбекистонлик депортация қилинди

1 дақиқа ўқиш2.3K
Туркияда аёлни тасвирга олган ўзбекистонлик депортация қилинди
13 апрель куни Туркияда метроида аёлни рухсатсиз суратга олгани учун Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди ва жаримага тортилди, деб nova24.uz хабар берди.

Генконсуллик маълумотига кўра, аёл суратга туширилганини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга маълум қилган. Ўзбекистонлик эркак қўлга олинди ва тергов бошланди. Тергов натижасида унинг ишлаш рухсати бекор қилинди ва у шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузгани учун юртига мажбурий равишда қайтарилди.

Дастлаб унга нисбатан жиноий жавобгарлик қўлланилиши мумкин эди, лекин Ўзбекистон дипломатлари аралашувидан сўнг жазо енгиллатилиб, фақат маъмурий чора билан чекланилди.

2024 йилдаёқ Истанбулдаги Ўзбекистон бош консулхонаси юртдошларни Туркия қонунларига кўра аёлларни ёки бошқа шахсларни уларнинг розилигисиз суратга олиш қонунбузарлик экани ва жиноий жавобгарликка олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?