Сурияда давлат тўнтаришига уриниш фош қилинди — Асад тарафдорлари қўлга олинмоқда

1 дақиқа ўқиш1.3K
Сурияда давлат тўнтаришига уриниш фош қилинди — Асад тарафдорлари қўлга олинмоқда
Сурияда янги ҳукумат давлат тўнтаришига уринишнинг олдини олди. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазири Анас Хаттоб маълум қилди, дея хабар тарқатди давлат агентлиги SANA.

Вазирнинг сўзларига кўра, тўнтариш режаси собиқ ҳокимият — яъни Башар Асад ҳукуматига алоқадор офицерлар томонидан тайёрланган. Аниқ вақт маълум қилинмаган, аммо бу ҳаракатни давлат қуролли кучлари ва халқнинг ҳамкорлиги орқали бартараф этилгани айтилмоқда.

“Биз ағдарилган режимнинг офицерлари томонидан режалаштирилган давлат тўнтаришини йўқ қилдик,” — деди Анас Хаттоб.

Асад тарафдорлари билан зиддият ва қуролли тўқнашувлар

Суриядаги сиёсий ноаниқлик март ойида авжига чиқди. Латакия, Тартус, Хама ва Хомс вилоятларида Асад тарафдорлари бўлган алавийлар ва янги ҳукумат кучлари ўртасида кучли қаршилик ва қуролли тўқнашувлар рўй берди.

Натижада 1 300 дан ортиқ одам ҳалок бўлган, улардан камида 1 000 нафари — тинч аҳоли.

Ҳукумат кучлари 10 март куни бошлаган хавфсизлик рейдларини якунлади. Сурия Мудофаа вазирлиги маълум қилишича, “ташқаридан қўллаб-қувватланаётган Асад режими қолдиқлари зарарсизлантирилди”.

Асаднинг тақдири ва Россия билан муросалар

Шундан сўнг Суриянинг янги президенти Аҳмад аш-Шараъа Россиядан Башар Асадни экстрадиция қилишни талаб қилди. Al Arabiya ва Al Hadath нашрлари хабарига кўра, у Асадни суд қилиш учун Сурияга қайтаришни хоҳламоқда.

Бироқ Москва бу талабни рад этди. Россия расмийлари бу масалани икки давлат ўртасидаги муносабатларни тиклаш йўлида “енгиб бўлмас тўсиқ” эмас, дея баҳоламоқда.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?