date
views 2 848

Австралияда 750га яқин коалалар вертолётдан туриб отиб ўлдирилди

Австралияда 750га яқин коалалар вертолётдан туриб отиб ўлдирилди
Австралиянинг Виктория штатида содир бўлган сўнгги воқеа жамоатчилик орасида жиддий муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Sky News нашри тарқатган маълумотга кўра, Budj Bim миллий боғида 750 га яқин коала отиб ўлдирилган. Бу операция ўтган ойда юз берган кўламли ўрмон ёнғинларидан сўнгги “режалаштирилган тадбирлар” доирасида амалга оширилган.

Ёнғиндан кейинги фожеа — 2 минг гектар бутазор куйиб кетди
Маълум қилинишича, ёнғин оқибатида 2 мингга яқин бутазор яксон бўлган, ва бу ҳудуддаги кўплаб коалалар оғир жароҳат, сув етишмовчилиги ва очликдан азоб чеккан. Расмийлар ана шу оғир вазиятни асос қилиб, уларни отиб йўқ қилишга қарор қилган.

Бу каби қатъий қарор, айтишларича, коалаларни оғриқдан халос қилиш мақсадида қабул қилинган.

Вертолётдан туриб ўққа тутиш — Викторияда илк марта
Операция вертолёт орқали олиб борилган бўлиб, бу каби усул аввал Викторияда қўлланилмаган. Штатнинг бош вазири Жасинта Алланнинг таъкидлашича, нишонга олинган коалаларнинг бари оғир аҳволда бўлган, ва қарор мутахассисларнинг баҳолаши асосида қабул қилинган.

Ҳимоячилар норози: “Қандай қилиб юқоридан коалани тўғри баҳолаш мумкин?”
Ҳайвон ҳимояси билан шуғулланувчи бир неча ташкилотлар бу қарорни шиддат билан танқид қилмоқда. “Koala Alliance” раҳбари Жесс Робертсон вертолётдан туриб коаланинг ҳолатини аниқлаш имкони шубҳали эканини таъкидлаган.

Жоржиа Перселл — “Ҳайвонлар учун адолат” партияси вакили эса бу каби амалиётда оналик халтасида боласини кўтариб юрган коалалар ҳам ўлдирилиши мумкинлигини айтган.

“Вертолётдан қараб, коала онами, унинг халтасида боласи борми-йўқми — ажратиб бўлмайди. Бу эса янада кўпроқ беайб ҳайвонларнинг йўқ қилиниш хавфини оширади”, — деди у.

Муҳокама очиқ: бу ҳал этишми ёки ҳалокатми?
Қўлланган чора “инсоний” ечим сифатида кўрилаётган бўлса-да, жамоатчилик ва ҳимоячилар фикрича, бундай усулдаги йўқ қилиш ортида ахлоқий, биологик ва гуманитар саволлар турибди. Қийнаётган савол эса шундай: ҳақиқатан ҳам бошқа чора қолмаганмиди?

Сиз нима деб ўйлайсиз — табиатдаги ҳаётни “инсонпарварлик” йўли билан йўқ қилиш тўғрими? Қандай ёндашувлар бу каби вазиятда тўғрироқ бўлиши мумкин? Фикрингизни изоҳда қолдиринг.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Австралияда 750га яқин коалалар вертолётдан туриб отиб ўлдирилди