date
views 118

Дмитрий Медведев: «Дунё Учинчи жаҳон уруши ёқасида турибди»

Дмитрий Медведев: «Дунё Учинчи жаҳон уруши ёқасида турибди»
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев инсоният ҳозир Учинчи жаҳон уруши хавфи билан юзма-юз эканини таъкидлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Медведевнинг сўзларига кўра, Халқаро жиноий суд (ХЖС) томонидан давлат раҳбарларини, хусусан, Россия президенти Владимир Путинни ҳибсга олиш бўйича чиқарилган ордерлар дунёдаги вазиятни янада мураккаблаштирмоқда.

«Ҳозир халқаро ҳамжамият жуда кескин равишда икки томонга бўлинган. Шундай бир шароитда, ХЖСнинг чиқарган қарорлари вазиятни кескинлаштириб, глобал хавф-хатарларни кучайтирмоқда. Бундай вазият юзага келганида, ХЖСнинг айрим масъул шахслари ҳам инсоният олдида жавобгардир», — дейди Медведев «Правоведение» журналидаги мақоласида.

Унинг фикрича, БРИКС ташкилоти доирасида Халқаро жиноий судга муқобил бўлган халқаро ҳуқуқий ташкилотни ташкил этиш лозим. Медведев бундай янги орган БРИКСга аъзо давлатларнинг БМТ Низоми тамойилларига содиқлигини кўрсатади, деб ҳисоблайди. Ушбу тамойиллар давлат раҳбарларининг дахлсизлиги ва бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмасликни кафолатлайди.

Шу билан бирга, сиёсатчи одамларни доимо адолат ғояси ва жиноятчи раҳбарларни жавобгарликка тортиш истаги бирлаштирганини таъкидлади. «Бироқ, бу адолат ҳар доим ҳам тўғри кўринишда намоён бўлавермайди, ҳатто Халқаро жиноий судда ҳам», — дея хулоса қилади Медведев.

Путинни ҳибсга олиш масаласи

2023 йил март ойида Халқаро жиноий суд Россия президенти Владимир Путин ва болалар ҳуқуқлари бўйича вакил Мария Лвова-Беловани ҳибсга олиш учун ордер чиқарган эди. Улар Украинанинг босиб олинган ҳудудларидан болаларни Россияга ноқонуний равишда олиб чиқишда айбланмоқда. Кремль эса ушбу қарорни тан олмаслигини билдирган. АҚШнинг ўша пайтдаги президенти Жо Байден бу қарорни асосли деб баҳолаганди.

Нетаньяху ва Галантга ордер

2023 йил ноябрь ойида эса Халқаро жиноий суд Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху ва мудофаа вазири Йоав Галантга ҳам ордер чиқарган. Бу икки сиёсатчи 2023 йил 8 октябрдан 2024 йил 20 майгача Ғазода содир этилган ҳарбий жиноятларда айбланган. Исроил ҳукумати ушбу қарорни адолатсиз ва камситувчи деб баҳолаган, Европа комиссияси раҳбарининг ўринбосари Жозеп Боррел эса қарорни мажбурий деб таъкидлаган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дмитрий Медведев: «Дунё Учинчи жаҳон уруши ёқасида турибди»