
Ҳолливуднинг машҳур актёри, миллионлаб мухлисларнинг севимлиси Бред Питт шахсий ҳаётида янги саҳифа очмоқда. Илгари учинчи марта уйланишга унчалик хоҳиши бўлмаган актёр бугунги кунда фикрини ўзгартириб, ҳатто ўзининг янги муҳаббати – 32 ёшли заргарлик буюмлари дизайнери Инес де Рамоннинг қўлини сўради.
Ҳиндистоннинг Hindustan Times нашрининг маълум қилишича, Бред ва Инес уч йилдан бери муносабатда бўлиб келишади. Актёр шу йил Янги Зеландияда олти ҳафта давомида фильм суратга олиш ишларига кетишидан олдин, севгилисига турмуш қуриш таклифини билдирган ва ундан ижобий жавоб олган.
«Бред Питт, ниҳоят Анжелина Жоли билан узоқ давом этган можароли ажрашув жараёнидан сўнг ўзини эркин ва енгил ҳис қилмоқда. У севгилиси Инесга ҳар доим унинг ёнида бўлишини ва уларнинг муносабатлари узоқ муддатли эканлигини айтган», – дейди жуфтликка яқин манбалар.
Маълум бўлишича, жуфтлик бу йилнинг ёз охири ёки кузнинг бошида турмуш қуришга қарор қилган. Улар тўй маросимини камтарона, шовқин-суронларсиз ўтказмоқчи бўлиб, унга фақат яқин қариндошлари, дўстлари ва бир нечта Голливуд юлдузларини таклиф этиш ниятида.
Эслатиб ўтамиз, бу никоҳ Бред Питтнинг ҳаётида учинчиси бўлади. Актёр биринчи марта 2000 йилда «Дўстлар» сериали юлдузи Женнифер Энистон билан турмуш қурган ва улар беш йилдан сўнг ажрашган эди.
Иккинчи турмуши эса Голливуд юлдузи Анжелина Жоли билан бўлган. Жуфтликнинг муносабатлари 11 йил давом этиб, 2014 йилда расмий равишда никоҳ қуришган, аммо икки йилдан сўнг ажрашишга қарор қилишган. Уларнинг расмий ажрашув жараёни анча узоққа чўзилиб, фақатгина 2024 йил охирида расман якунланди. Бред ва Анжелина олти нафар фарзанднинг ота-онасидирлар.
Ҳозирда мухлислар Бред Питтнинг учинчи никоҳидан умидвор ва унга шахсий ҳаётидаги янги босқичда муваффақият ва бахт тиламоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар