АҚШ ўз ихтиёри билан чиқиб кетган мигрантларга пул тўлайди

1 дақиқа ўқиш303
АҚШ ўз ихтиёри билан чиқиб кетган мигрантларга пул тўлайди
АҚШда ноқонуний мигрантларга ўз ихтиёри билан мамлакатни тарк этиш учун $1000 (тахминан 12,5 миллион сўм) тўланади, деб хабар берди Nova24.uz. Бу дастур АҚШнинг Ички хавфсизлик департаменти томонидан ишлаб чиқилган ва CBP Home мобил иловаси орқали амалга оширилади.

Мигрантлар ушбу иловадан фойдаланиб, чиқиб кетиш ниятини билдиришлари мумкин. Агар уларнинг чиқиб кетишлари тасдиқланса, уларга транспорт харажатлари қоплаб берилади ва $1000 мукофот тўланади. Бу дастур мажбурий депортация харажатларини тахминан 70% га камайтиради.

Ички хавфсизлик департаменти раҳбари Кристи Ноэмнинг таъкидлашича, бу дастур ноқонуний мигрантлар учун энг хавфсиз ва иқтисодий самарали йўл ҳисобланади. Шунингдек, дастурда иштирок этганлар келажакда АҚШга қонуний тарзда қайтиш имкониятига эга бўлишлари мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?