date
views 1 960

Москвадаги Ғалаба парадида 29 мамлакат иштирок этади – 13 давлат ҳарбийлари Қизил майдонда юриш қилади

Москвадаги Ғалаба парадида 29 мамлакат иштирок этади – 13 давлат ҳарбийлари Қизил майдонда юриш қилади
2025 йилнинг 9 май санасида Россия пойтахти Москвада анъанавий Ғалаба паради бўлиб ўтади. Кремл бу йилги парадда иштирок этиши кутилган 29 давлат номини эълон қилди. Улар орасида дунёда қисман тан олинган Абхазия, Жанубий Осетия ва Фаластин ҳам бор. Бу ҳақда Россия президентининг ёрдамчиси Юрий Ушаков маълум қилди.

Маълум қилинишича, парадга чакриқ олинган давлатлар орасида Марказий Осиё давлатлари — Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон ҳам бор. Шунингдек, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Вьетнам, Венесуэла, Бразилия, Хитой, Куба, Миср, Мўғулистон, Мянма, Лаос, Сербия, Словекия, Конго, Зимбабве, Эфиопия, Экваториал Гвинея, Гвинея-Бисау, Буркина-Фасо, Босния ва Герцеговина, Эритрея каби давлатлар ҳам ташриф буюради.

Россия Қизил майдонидаги асосий парадда 13 давлат ҳарбийлари юриш қилади. Улар қуйидагилар:
- Ўзбекистон,
- Қозоғистон,
- Қирғизистон,
- Тожикистон,
- Туркманистон,
- Беларусь,
- Озарбайжон,
- Вьетнам,
- Хитой,
- Мўғулистон,
- Миср,
- Лаос,
- Мянма.

Юрий Ушаков маълумотига кўра, Ҳиндистон, Жанубий Африка Республикаси ва Никарагуа “анча юқори даражада” вакил билан иштирок этади. Кремлдан айтилишича, парадга ШҲТ, МДҲ, ЕОИИ, КХШТ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Африка иттифоқи каби йирик халқаро тузилмалар раҳбарлари ҳам таклиф қилинган.

Бундан ташқари, парадда АҚШ ва КХДР элчилари, Россия ва Беларус иттифоқчи давлатининг раҳбарлари, Янги тараққиёт банки президенти, 34 давлат мудофаа вазирлари иштирок этиши режалаштирилган.

Россия ҳарбий техникаси, замонавий қуроллари намойиш этиладиган ушбу парадда, Россия армияси билан бирга дўст давлатларнинг ҳарбий хизматчилари ҳам Қизил майдонда саф тортиб ўтади. Бундай формат, Кремл учун ҳарбий ҳамкорлик, геосиёсий қўллаб-қувватлаш рамзи сифатида кўрилади.

Сиз нима деб ўйлайсиз — бу йилги Ғалаба парадидаги халқаро иштирок дипломатик ифода бўладими ёки стратегик ёндошув?
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Москвадаги Ғалаба парадида 29 мамлакат иштирок этади – 13 давлат ҳарбийлари Қизил майдонда юриш қилади