
Хитойнинг Гуйчжоу вилоятида минглаб қуёш панеллари билан қопланган улкан тоғ хребети аниқланди. Бу ҳудуд энди улкан офтоб электр станциясига айланган, деб 4PDA хабар берди.
Интернет орқали тарқалган дрон видеоларида тошли тоғлар устидаги тугалланмас қуёш модуллари горизонти билан уйғунлашиб кетгани акс этган. Бу манзара футуристик табиатни эслатади.
Гуйчжоу — мураккаб релеф ва номуқаррар об-ҳавога эга ҳудуд. Илгари бу ерда қишлоқ хўжалиги билан фаол шуғулланиш мушкул бўлган. Лекин айнан шу омиллар сабаб бу жой яшил энергетика учун идеал нуқтага айланди. Биринчи қуёш станциялари бу ерда ўн йилдан кам вақт олдин пайдо бўлган.
2024 йил охири ҳолатига кўра, Хитой коммунал офтоб ва шамол электр станциялари қурилиши бўйича жаҳонда пешқадам бўлиб, бу соҳадаги глобал лойиҳаларнинг 64%ини таъминламоқда. Ҳозирда мамлакатда 339 гигаватт қувватли объектлар барпо этилмоқда. Солиштириш учун: АҚШ, Бразилия, Буюк Британия ва Испанияда бу кўрсаткич умумий 72 гигаваттни ташкил қилади.
Хитойда қуёш энергияси қуввати 2018 йилдаги 1,75 миллион кВтдан 2023 йилда 15 миллион кВтгача ўсди. Шунга қарамай, мамлакат энергетикасида кўмир ҳамон устувор бўлиб, 57% электр энергияси айнан шундан олинади. Пекин эса 2060 йилгача углерод нейтраллигига эришиш мақсадини ўзгартирмаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар