АҚШ визаси ўзбекистонликлар учун енгиллаштирилиши мумкин

1 дақиқа ўқиш1.2K
АҚШ визаси ўзбекистонликлар учун енгиллаштирилиши мумкин
Ўзбекистонда АҚШ фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режим жорий этилиши мумкин, деб Nova24.uz хабар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев 15 май куни “2025–2026 йилларда туризмнинг иқтисодиётдаги ўрни ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади. Унга кўра, 2025 йил октябрь–ноябрь ойларида “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” туризм форуми ва 2026 йил апрель ойида “Йўналиш — Қорақалпоғистон” форуми ўтказилиши режалаштирилган.

Фармонда, шунингдек, Ташқи ишлар вазирлигига АҚШ фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режим жорий этиш ва ўзбекистонликлар учун АҚШ визо режимида енгилликлар яратиш бўйича музокаралар ўтказиш топширилган. Мазкур таклифлар 3 ой муддатда киритилиши керак.

Қўшимча равишда, Россия, Қозоғистон ва Озарбайжон фуқароларига Ўзбекистонга 30 кунгача бўлган муддатга ички ҳужжат ёки шахсни тасдиқловчи гувоҳнома (шу жумладан 16 ёшга тўлмаганлар учун “болалар паспорти”) асосида кириш имконини яратиш ҳам режалаштирилмоқда.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?