date
views 43

АҚШ 25 фоизлик божларни Samsung ва Apple’га қўлламоқчи

АҚШ 25 фоизлик божларни Samsung ва Apple’га қўлламоқчи
АҚШ президенти Дональд Трамп агар Apple компанияси iPhone смартфонларини АҚШда ишлаб чиқармаса, уларга 25% божхона тўлови жорий этиш ниятида эканини билдирган эди. Энди маълум бўлишича, бу фақат Apple эмас, балки Samsung каби бошқа смартфон ишлаб чиқарувчиларга ҳам тааллуқли бўлади, деб ёзмоқда 3DNews.

«Бу кенг қамровли бўлади. Бу Samsung ва шунга ўхшаган барча ишлаб чиқарувчиларга ҳам тааллуқли бўлади. Акс ҳолда, бу адолатсизлик бўлади», — деди Трамп Оқ уйдаги интервью давомида.

Трамп бож тўловлари июнь охиригача расман расмийлаштирилишини ва кучга киришини айтди, аммо ҳозирча батафсил маълумот берилмади.

Apple ва Samsung учун бу талаб жиддий муаммо туғдиради, чунки уларнинг бутловчи қисмларини етказиб бериш занжирлари асосан Осиёда жойлашган. АҚШ ҳозирча бундай технология ечимлари ва таъминот экотизимига эга эмас.

Трампнинг бу баёнотидан сўнг Apple акциялари Нью-Йорк биржасида 3,9% арзонлашди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ 25 фоизлик божларни Samsung ва Apple’га қўлламоқчи