АҚШ армияси фақат ўз чегарасини ҳимоя қилади

1 дақиқа ўқиш485
АҚШ армияси фақат ўз чегарасини ҳимоя қилади
АҚШ президенти Дональд Трамп Вест-Пойнт ҳарбий академияси битирувчилари олдидаги чиқишида Америка армиясининг янги вазифаларини баён этди, деб DW.com хабар берди.

Унинг таъкидлашича, АҚШ энди демократияни дунё бўйлаб мажбуран тарқатишни тўхтатади. Трампнинг фикрича, армиянинг асосий вазифаси – Американи ҳимоя қилиш, душманни йўқ қилиш ва ҳар қандай таҳдидни бартараф этишдир.

«Биз ўз чегараларимизни ҳимоя қилишга қайтамиз. Армиянинг иши – душман устидан ғалаба қозониш ва Американинг ҳар қандай душманини йўқ қилиш», – деди Трамп.

У шунингдек, армиядаги ижтимоий ислоҳотлар ва чет элдаги урушларга керагидан ортиқ эътибор берилганини танқид қилди. «Трамп маъмурияти даврида бу давр тугади. Биз чалғитувчи ишлардан воз кечамиз», – деди у.

Трамп АҚШ армияси замонавий урушаётган дунёга мослашиши лозимлигини ва бу борада Россия-Украина уруши тажрибаси ўрганилаётганини ҳам таъкидлади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?