Трампнинг набирасига уйланишни истаган йигит ҳибсга олинди

1 дақиқа ўқиш1.1K
Трампнинг набирасига уйланишни истаган йигит ҳибсга олинди
Техаслик 23 ёшли Энтони Рейес АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трампнинг Флоридадаги Мар-а-Лаго мулкига ноқонуний равишда кириб борди, деб Kursiv Uzbekistan хабар берди. Унинг мақсади президент билан дин ҳақида гаплашиш ва унинг 18 ёшли набираси Кай Мэдисон Трампга уйланиш эди.

Энтони Рейес махсус хизмат агентлари томонидан тўхтатилди. У мулкни ўраб турган тўсиқдан ошганидан сўнг ушланиб, Палм-Бич округи полициясига топширилди.

У ўз қилмишини муҳаббат билан изоҳлаган ва Кай Мэдисонга нисбатан ҳис-туйғуларини билдирган. Кай Мэдисон — Дональд Трамп кичигининг қизларидан бири.

Рейес қамоқда бўлиб турибди ва унга Трамп оила аъзолари билан ҳар қандай алоқа ўрнатиш тақиқланди. NBC телеканали маълумотига кўра, у мулкка ноқонуний кирганини тан олмаган.

Махсус хизмат вакилларининг таъкидлашича, воқеа рўй берган пайтда президентнинг яқин қариндошларидан ҳеч ким мулкда бўлмаган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?