Россияда мигрантлар учун пенсияни бекор қилиш таклиф қилинди

1 дақиқа ўқиш1.2K
Россияда мигрантлар учун пенсияни бекор қилиш таклиф қилинди
Россияда мигрантлар учун қарилик бўйича ижтимоий пенсия тайинлашни бекор қилиш таклиф қилинди, деб Nova24.uz РИА Новостига таянган ҳолда хабар берди.

Маълумотларга кўра, мазкур ташаббус ЛДПР партияси депутатлари, хусусан партия етакчиси Леонид Слуцкий раҳбарлигида илгари сурилган. Қонун лойиҳасида хорижий фуқароларга ижтимоий пенсия тайинлаш ва тегишли тўловларни бекор қилиш таклиф қилинган.

Ҳозирда амалдаги қонунчиликка кўра, Россияда доимий яшовчи ва камида 15 йил яшаган, яшаш гувоҳномасига эга бўлган, эркаклар учун 70 ёш ва аёллар учун 65 ёшга тўлган хорижий фуқаролар пенсия олиш ҳуқуқига эга. Бундан ташқари, пенсияга федерал ва минтақавий қўшимча тўловлар ҳам белгиланган.

Депутатларнинг таъкидлашича, Россия пенсия олиш имконияти туфайли кўплаб хорижликлар учун жозибали мамлакатга айланган. Бироқ, бугунги кунда ўртача пенсия миқдори ўртача иш ҳақининг бор-йўғи 28 фоизини ташкил этиб, нафақа иш ҳақининг учдан бир қисмини ҳам қопламаяпти. Бу эса Россияда пенсия даражасининг жуда пастлигидан далолат беради.

Ташаббус муаллифлари ушбу чора пенсия тизимини асоссиз ижтимоий мажбуриятлардан ҳимоя қилиш, давлат бюджетига тушаётган юкни камайтириш ва "Пенсия — давлат ҳаётида иштирок этиш натижасидир, формал яшаш эмас" тамойилига ишончни тиклашга ёрдам беради, деб ҳисоблашмоқда.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?