Қозоғистон ва Буюк Британия ҳарбий ҳамкорлик бўйича келишувга эришди
1 дақиқа ўқиш526

Қозоғистон ва Буюк Британия 2025–2026 йиллар учун ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади. Бу ҳақда Қозоғистон Мудофаа вазирлиги маълум қилди, деб ura.news хабар берди.
Ҳужжат Лондонда имзоланган бўлиб, унда тинчликпарварлик фаолияти, тил ўрганиш ва қозоғистонлик ҳарбий хизматчиларни Буюк Британиянинг олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқитиш каби соҳаларда ҳамкорлик кўзда тутилган.
Бундан ташқари, томонлар ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари ва минтақавий хавфсизлик масалалари юзасидан фикр алмашдилар.
2024 йил апрель ойида Қозоғистон ва Буюк Британия ташқи ишлар вазирлари стратегик шериклик тўғрисидаги келишувни имзолаган эдилар. Ушбу келишув доирасида Лондон Марказий Осиёдаги лойиҳаларни ривожлантириш учун 50 миллион фунт стерлинг (67,5 миллион доллар) ажратган.

Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

Изоҳлар0
…