date
views 389

Россия уч ойда НАТОдан узоқда: ўқ-дорида устунлик

Россия уч ойда НАТОдан узоқда: ўқ-дорида устунлик
Брюсселда ўтказилган НАТО мудофаа вазирларининг йиғилиши якунларига бағишланган матбуот анжуманида ташкилотнинг янги бош котиби Марк Рютте жиддий баёнот билан чиқди. Унинг таъкидлашича, Россия бугунги кунда уч ой ичида НАТО аъзоси бўлган барча мамлакатлар бир йилда ишлаб чиқарадиган ўқ-дори миқдорини тайёрлаш қобилиятига эга.

"Сўнгги йиллардаги воқеалар ҳарбий соҳадаги мувозанат қандай ўзгарганини яққол кўрсатмоқда. Россия томонидан келаётган таҳдид барқарор ва узоқ муддатли. Биз буни 2022 йилда Украинага қарши бошланган тўлиқ миқёсли уруш орқали янада яққол англадик. Албатта, бу воқеаларнинг илдизи 2014 йилга бориб тақалади, аммо айнан 2022 йилда уруш янада даҳшатли тус олди", — дея баёнот берди Рютте.

Бош котибнинг таъкидлашича, иқтисодий кўрсаткичлар жиҳатидан НАТО Россиядан 25 баробар кучли бўлса-да, Москва ҳарбий саноатда жиддий устунликка эришган. Хусусан, ўқ-дори ишлаб чиқариш масаласида Россия тезкор ва самарали иш олиб бормоқда.

"Биз буни жуда яхши тушунимиз керак: ҳарбий қудратнинг асосий таянчи — бу ўқ-дори. Россия бу соҳада улкан салоҳият намоён этмоқда", — деди у.

Рютте бу рақамлар ва таҳлиллар НАТО учун жиддий сигнал эканини қайд этиб, аъзо давлатларни мудофаа саноатини кучайтириш, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва захираларни тўлдириш бўйича фаолроқ ҳаракат қилишга чақирди.

Айни пайтда, Россия томони бу соҳада ўз стратегиясини амалга оширишда давом этмоқда ва Ғарб учун янги, жиддий рақобатчилардан бирига айланмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия уч ойда НАТОдан узоқда: ўқ-дорида устунлик