АҚШ 9 минг ноқонуний мигрантни Гуантанамога жойлаштирмоқчи

1 дақиқа ўқиш224
АҚШ 9 минг ноқонуний мигрантни Гуантанамога жойлаштирмоқчи
АҚШ ҳукумати Кубадаги Гуантанамо ҳарбий базасида жойлашган қамоқхонага минглаб ноқонуний мигрантларни жойлаштиришни режалаштирмоқда, деб nova24.uz The Washington Post'га таяниб хабар берди.

Маълумотларга кўра, тақрибан 9 000 киши, жумладан Буюк Британия, Франция, Германия, Италия, Ирландия, Бельгия, Нидерландия, Литва, Польша ва Украина каби Европа давлатлари ҳамда Ҳаитидан келган мигрантлар ушбу рўйхатда бор. Улар айни пайтда тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.

Бу қарор АҚШ қамоқхоналарининг тўлиб кетиши ва Трампнинг миграция сиёсати кескинлашгани билан боғлиқ бўлиши мумкин. Илгари Трамп 30 000 нафар мигрантни Кубага вақтинча жойлаштириб, кейин депортация қилишни режалаштирган эди.

Шу билан бирга, ушбу фуқаролар юборилаётгани ҳақида АҚШ иттифоқчи давлатларини огоҳлантирмаслиги мумкинлиги таъкидланмоқда. Гуантанамо турмаси 2002 йилда очилган бўлиб, асосан терроризмда гумон қилинганларни сақлаш учун мўлжалланган. У инсон ҳуқуқлари бўйича фаоллар томонидан кўп бор танқид қилинган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?