Ҳиндистонда ҳалок бўлган рейсда ўзбекистонликлар бўлмаган — ТИВ

1 дақиқа ўқиш483
Ҳиндистонда ҳалок бўлган рейсда ўзбекистонликлар бўлмаган — ТИВ
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилишича, 12 июнь куни Ҳиндистонда Ахмедабад аэропорти яқинида ҳалок бўлган Boeing 787–8 самолёти бортида Ўзбекистон фуқаролари бўлмаган, деб nova24.uz хабар берди.

Вазирлик ҳалок бўлганларнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этди. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалокатга учраган самолётда Ўзбекистон фуқаролари бўлмаган.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президенти Драупади Мурму ва бош вазир Нарендра Модига тасалли йўллаб, жабрланганларга тез фурсатда шифо тилади.

Хабарларга кўра, Air India авиакомпаниясининг AI171 рейси, Ахмедабаддан Лондонга йўл олаётган самолёт парвоздан сўнг турар жой маҳалласига қулаган. Самолёт бортида тахминан 250 киши, шу жумладан 12 нафар экипаж аъзоси бўлган. Қутқарув ишлари давом этмоқда, ҳалок бўлганлар сони аниқлаштирилмоқда. Ҳозирча айрим тирик қолганлар борлиги маълум қилинган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?