Сеулга кетаётган самолётда ўзбекистонлик шифокор аёл йўловчининг ҳаётини сақлаб қолди

11 октябрь куни Ўзбекистон ҳаво йўлларига тегишли самолётда парвоз вақтида фавқулодда вазият юзага келди. Аёл йўловчилардан бирининг аҳволи тўсатдан оғирлашиб, унга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатиш зарурати туғилди.
Воқеа ҳақида видео улашган йўловчининг маълум қилишича, аёлнинг қон босими кескин пасайиб кетган ва у оғир шок ҳолатига тушган. Вазият жиддийлашгач, самолёт экипажи йўловчилар орасида шифокор бор-йўқлигини сўраб, ёрдам излаган. Ҳатто самолётни фавқулодда қўндириш масаласи ҳам кўриб чиқилган.
Шу пайтда яқин ўриндиқлардан бирида Ўзбекистон фуқароси, шифокор Комил Хасанов бўлган. У Жанубий Кореядаги Чунгбук университети шифохонасида амалиёт ўташ учун йўлга чиққан эди.
Шифокорнинг айнан шу рейсда бўлгани аёлга ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатиш имконини берган.
Ушбу ҳодиса парвоз вақтида кутилмаган вазиятларда тиббиёт ходимларининг борлиги нақадар муҳим эканини яна бир бор кўрсатди.































Изоҳлар 0
…