date
views 143

АЭХА раҳбари Гросси: Ядровий хавфсизлик учун Эронга тезкор ташриф зарур

АЭХА раҳбари Гросси: Ядровий хавфсизлик учун Эронга тезкор ташриф зарур
Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (АЭХА) бош директори Рафаэл Мариано Гросси вазиятни чуқур баҳолаш, ядровий хавфсизлик ва қурол тарқалишининг олдини олиш мақсадида имкон қадар тез Эронга ташриф буюришга тайёр эканини билдирди. Унинг фикрича, ядровий иншоотларга ҳар қандай ҳужум халқаро ҳуқуқ ва агентликнинг асосий қоидаларига мутлақо зид ҳисобланади.

Гросси бу баёнотни кеча АЭХА бошқарув кенгаши йиғилишида сўзлаб, бу Ироил Эрондаги ядро иншоотлари ва тинч аҳоли объектларига зарба берганидан кейинги вазиятга бағишланган эди. У, жумладан, Эрон томони агентликни Натанз ядровий иншоотига берилган зарба ҳақида расман хабардор қилганини билдирди.

АЭХА бош директори таъкидладики, ядровий объектлар ҳар қандай шароитда нишонга айланмаслиги керак ва бундай ҳолатларга йўл қўйилмаслиги зарур. Гросси, шунингдек, бундай ҳужумлар халқаро ҳуқуқ, БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюциялари ва агентлик уставига зид эканини алоҳида урғулади.

У ўз чиқишида “Мен тегишли идораларга вазиятни комплекс баҳолаш, хавфсизлик ва ядровий қурол тарқалишининг олдини олиш учун имкони борича тезроқ Эронга боришга тайёрлигимни маълум қилдим”, дея таъкидлади. Гросси икки давлатни можаро янада авж олишидан огоҳлантириб, барча томонларни диалог ва музокаралар йўлига қайтишга чақирди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АЭХА раҳбари Гросси: Ядровий хавфсизлик учун Эронга тезкор ташриф зарур