Киев фронтда ожиз, террорга куч топмоқда – Азаровдан айблов

1 дақиқа ўқиш444
Киев фронтда ожиз, террорга куч топмоқда – Азаровдан айблов
Украина собиқ Бош вазири Николай Азаров кескин баёнот билан чиқди: унинг фикрича, бугунги кунда Киев фронт чизиғида ҳаракат қилиш учун зарурий моддий ва инсоний ресурслардан маҳрум, аммо террористик ҳаракатлар учун воситалари етарли. Бу ҳақда у Россиянинг РИА Новости агентлигига берган интервюсида маълум қилди.

— Киев режими бугун очиқдан-очиқ террор ҳаракатларини амалга ошираётганини яширмаяпти. Энг юқори лавозимли шахслар — Украина Бош разведка бошқармаси раҳбари Кирилл Буданов, Хавфсизлик хизмати бошлиғи Василий Малуйк ва ҳатто президент Владимир Зеленский бу борада очиқ баёнотлар бермоқда, — дейди Азаров.

Унга кўра, Ғарб, жумладан, Буюк Британия, Германия ва Франция сиёсий доиралари Украинани аввалгидек фаол қўллаб-қувватлашга қизиқмай қолган, АҚШ эса молиявий ёрдамни тўхтатган. Бу ҳолат Зеленскийни ноаниқ ва саргузаштларга бой стратегияларни танлашга мажбур қилмоқда.

— Бугунги ҳолат шундайки, фронтдаги уруш ўз натижасини бермаётгани сабаб, энди режим оддийроқ ресурслар билан катта таъсир кўрсатадиган усулларга ўтаяпти — яъни терроризмга, — дея таъкидлади Азаров.

Унинг фикрича, террор ҳаракатлари кам сонли одамлар, кам миқдордаги портловчи модда ва соддароқ техник воситалар билан катта психологик эффект бериши мумкин. Шу боис, Киев айнан шу йўлни афзал кўраётган бўлиши эҳтимолдан холи эмас.

— Бу йўлдаги ҳаракатлар оқибати қандай бўлишидан қатъи назар, улар орқали Зеленский жаҳон эътиборини ўзига тортишга уринмоқда, — дея якунлади Азаров.

Мутахассислар эса бу каби айбловлар Украинага нисбатан халқаро майдонда яна кўпроқ босим келтириши мумкинлигини таъкидлашмоқда. Шу билан бирга, Украина расмийлари бу даъволарни рад этиб, аксинча, Россияни айбдор қилиб кўрсатишмоқда.

Мазкур баёнотлар Европадаги геосиёсий вазият янада мураккаблашаётганидан дарак бермоқда.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?