
Сурия пойтахти Дамашқ шаҳридаги черковда 22-июн куни худкуш террорчи ўзини портлатиб юборди. Бу ҳақда САНА агентлиги хабар берди.
Сурия Ички ишлар вазирлиги ўзининг расмий Телеграм каналида қуйидагиларни маълум қилди: “Террорчи ташкилот ИШИДга алоқадор бўлган худкуш терорчи Дамашқ пойтахтининг Дувайла туманидаги Авлиё Илёс черковига кириб, ўққа тутган ва сўнгра ўзини портлатган”.
“Дастлабки маълумотларга кўра, бир нечта тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлган ва бошқалар жароҳат олган. Хавфсизлик кучлари воқеа жойига зудлик билан етиб бориб, бутун ҳудудни ўраб олди, тегишли гуруҳлар далилларни тўплаш ва ҳодисанинг тафсилотларини ўрганишни бошлади”, — дейилади Вазирлик баёнотида.
Сурия Соғлиқни сақлаш вазирлиги эса террорчилик ҳужумининг дастлабки натижаларига кўра, тўққиз нафар тинч фуқаро ҳалок бўлган, 13 нафари жароҳатланганини маълум қилди.
Дастлабки маълумотларга асосан худкуш террорчи ўткинчиларга қарата автоматдан ўт очган. Шундан сўнг бино ичидаги портловчи модда ўрнатилган камарни ишга туширган.
Маълумот ўрнида, бу ҳужум 2024-йил декабрь ойида Башар Асад режими ағдарилганидан бери Дамашқдаги илк худкуш ҳужуми ҳисобланади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар