Ўзбекистонга 2 минг тонна от гўшти ва ҳалол қўй гўшти келтирилади

1 дақиқа ўқиш4K
Ўзбекистонга 2 минг тонна от гўшти ва ҳалол қўй гўшти келтирилади
Монголия Ўзбекистонга 2 минг тонна от гўшти ва ҳалол қўй гўшти экспорт қилади, деб Montsame агентлигига таяниб Kursiv.uz хабар берди.

Икки давлат вакиллари гўшт етказиб бериш масаласини муҳокама қилдилар. Томонлар ягона карантин ва тариф сиёсати, ҳамда савдони узлуксиз амалга ошириш чораларида келишиб олди.

Тошкент, шунингдек, 100 минг бош монгол қўй ва эчки сотиб олишда ҳам қизиқиш билдирган. 2024 йилда Монголия Ўзбекистонга 7 минг бош қўй етказиб берган.

Музокаралар доирасида чорвачилик, агросаноат ҳамда ветеринария соҳаларида ҳам ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

2025 йил июн бошига келиб, Ўзбекистон жами $44,6 млн қийматида тирик ҳайвонларни, $268 млн қийматида гўшт ва ундан тайёрланган маҳсулотларни импорт қилган. Бу ўтган йилга нисбатан тегишлича 7,8% ва 66,1% ўсиш демакдир.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?