Ҳиндистонда кучукнинг ақли туфайли 67 киши тирик қолди

2 дақиқа ўқиш771
Ҳиндистонда кучукнинг ақли туфайли 67 киши тирик қолди
Ҳиндистонда бир қарашда оддий, лекин асло унутилмас воқеа рўй берди. Бу воқеа оддий кучукча ва одамлар ўртасидаги садоқат ва ўзаро ҳис-туйғуларнинг нечоғли муҳим эканини яна бир бор исботлади.

30 июн куни кечаси, Химачал-Прадеш штатига қарашли Манди округида, Сияти номли кичик қишлоқда тинч тунда кутилмаган ҳолат юз берди. Ташқи томондан ҳеч қандай белгилар сезилмаётган эди. Бироқ бу шиддат билан яқинлашиб келаётган офатнинг сукунати эди, деб ёзди The Independent.

Бу кеча бошқалардан фарқли бўлди — беш ойлик кучукча тунда кутилмаганда қаттиқ акраб, уйқу ичида ётган эгаси Нарендрани уйғотди. Эътиборлиси, кучукча бу пайтгача бундай беосон юриш қилмаган, аммо ўша кеча уни нимадир тинчсиз қилган.

Нарендра уйғониб, девордаги йирик ёриқни кўрди. Бундай ҳолат ҳеч қандай яхшиликдан дарак бермасди. У зудлик билан қўшниларини огоҳлантиришга шошилди. Қишлоқ аҳолисининг ҳамкорлигида тезкор эвакуация амалга оширилди. 20 га яқин оила ўз уйларини тезда тарк этишга муваффақ бўлди.

Ортидан ҳаммаси кўз очиб юмгунча содир бўлди. Кўчки шиддат билан қишлоқни ўз домига тортди. Вақтда ташқарга чиққан фуқароларнинг деярли барчаси тирик қолди. Бунинг асосий сабаби — кучукчанинг ақлли ҳаракати ва эгасининг зудлик билан қарши чора кўриши бўлди.

Қутқарилганлар ҳозирда Наина Деви ибодатхонасида вақтинча жойлаштирилган. Уларга давлат томонидан озуқа, кийим-кечак ва зарур эҳтиёжлар таъминланмоқда. Шу билан бирга, Ҳиндистон штати ҳукумати ҳар бир жабрланувчи оилага 10 минг рупий (такрибан 116 доллар) миқдорида моддий ёрдам ажратди.

Сўнгги икки ҳафта мобайнида мазкур ҳудудда қатор табиий офатлар кузатилмоқда. Хусусан, ёғингарчиликнинг кучайиши туфайли кўчкилар сони ортди. NDTV маълумотига кўра, июл ойи бошидан буён Химачал-Прадешда сув тошқинлари ва кўчкилар натижасида камида 50 киши ҳалок бўлган.

Бундан ташқари, 150 тадан ортиқ йўллар ёпилиб қолган, юзлаб турар жой бинолари вайрон бўлган. Қишлоқ хўжалигига ҳам катта зиён етгани қайд этилмоқда. Бу эса аҳоли учун нафақат жисмоний, балки руҳий синов ҳам бўлмоқда.

Экспертлар таъкидлашича, бу каби табиий офатлар вақтида фақат инсоннинг эмас, ҳайвонларнинг ҳам ҳис-туйғулари ва интуицияси беқиёс аҳамият касб этади. Сияти қишлоғидаги кучук мисолида бунга яққол гувоҳ бўлдик.

Ҳозирда кучукча қишлоқ аҳолиси орасида “қаҳрамон” деб аталмоқда. Унинг фотосуратлари маҳаллий ОАВда кенг тарқалмоқда. Айримлар унга ёдгорлик ўрнатиш ташаббуси билан чиқмоқда. Ахир, у нафақат инсон ҳаётини сақлаб қолди, балки бутун бир жамоани яна бир умидга чорлади.

Қишлоқдаги катта ёшлилар “Бундай кучук ҳар қадамда туғилмайди. Бу фақат танланганларга бериладиган туҳфа”, дея таъриф бермоқда.

Ҳар қандай офат ортидан фожиалар қолади. Аммо шу билан бирга, ҳар қандай фожеа ортидан үмит, меҳр, вафо ва инсонпарварлик ҳам қайта тирилади. Бу кучукча нафақат ҳаётларни сақлаб қолди, балки инсонлар қалбидаги эзгуликнинг яна бир исботига айланди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?