
АҚШнинг Нью-Йорк штатидаги Муерс Форкс ҳудудида етти нафар эркак қўлга олинди, деб UPL.uz хабар берди. Бу ҳақда АҚШнинг бош патрул агенти Роберт Гарсия маълум қилган.
Маълумотларга кўра, қўлга олинганлар орасида беш нафар Эрон фуқароси ва икки нафар Ўзбекистон фуқароси бор. Улар минивэнда ҳаракатланаётган пайтда полиция томонидан тўхтатилган.
Тергов жараёнида маълум бўлишича, ушбу шахслар АҚШга ноқонуний тарзда Мексика ва Канада орқали кириб келишган. Яқин кунларда улар ватанларига депортация қилиниши кутилмоқда.
Маълумот учун, ўтган йили АҚШдан 570 нафардан ортиқ ўзбекистонлик депортация қилинган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.