Япония ўзбекистонлик ишчиларни кўпроқ жалб қилмоқчи

1 дақиқа ўқиш1.2K
Япония ўзбекистонлик ишчиларни кўпроқ жалб қилмоқчи
Япония ҳукумати Ўзбекистон, Ҳиндистон, Шри-Ланка ва бошқа Жанубий ҳамда Марказий Осиё давлатларидан кўпроқ меҳнат муҳожирларини жалб қилишни режалаштирмоқда, деб Kursiv.media хабар берди.

Бунга сабаб — Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларидан, хусусан Вьетнам ва Хитойдан келаётган ишчилар сонининг камайиб бораётганидир.

Шу муносабат билан, япон компанияси Onodera User Run Ўзбекистон Меҳнат миграцияси агентлиги билан ҳамкорлик келишувини имзолади. Компания ўзбекистонлик ёшларга япон тилини ўргатади ва имтиҳонни муваффақиятли топширганларига Японияда иш жойи топишга кўмаклашади. Ҳар йили тахминан 200 нафар мутахассис ресторан ва кекса кишиларга қараш соҳаларида ишлаш учун тайёрланади.

Шунингдек, Ўзбекистонда келгусида Японияда ишлашни хоҳловчилар учун учта япон тилини ўқитиш маркази ҳам ташкил этилган. Улар япон талабалар ва меҳнат муҳожирларига ёрдам берадиган компания ташаббуси билан очилган. Ҳозирда Японияда фақат 346 нафар ўзбекистонлик ишчи фаолият юритмоқда.

Хитой ва Вьетнамдан ишчи кучи камайгани сабабли Японияда керакли кадрларни топиш тобора мураккаблашмоқда. Бундан ташқари, Жанубий Корея ва Тайван каби давлатлар ҳам хорижлик ишчиларни жалб этиш учун рақобат олиб боряпти, чунки у ерда ҳам маошлар ортиб бормоқда.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?