Ҳиндистон квант соҳасида дунё бозорига чиқмоқчи

1 дақиқа ўқиш225
Ҳиндистон квант соҳасида дунё бозорига чиқмоқчи
Ҳиндистон ўзининг квант технологиялари бўйича глобал рақобатбардошлигини таъминлаш мақсадида муҳим қадам ташлади. Мамлакат ҳукумати бу соҳадаги етакчи стартаплардан бири — QpiAI компаниясини ушбу йўналишдаги асосий “миллий восита” сифатида танлади, деб TechCrunch хабар берди.

QpiAI — Бангалорда жойлашган стартап бўлиб, квант компьютерлари, сунъий интеллект ва автоматлаштирилган “чип” лойиҳалаш технологияларини бирлаштирган ҳолда ишлаб чиқаришни мақсад қилган. Компания квант дастурий таъминоти ва қурилмаларидаги муаммоларни ҳал қилиш, шунингдек, дунё бозорида рақобатбардош маҳсулотлар яратишни мақсад қилмоқда.

QpiAI томонидан ишлаб чиқилаётган янги “QpiAI Falcon” квант компютери ва уни қўллаб-қувватловчи программалар Google, IBM каби компаниялар билан рақобат қилиш учун мўлжалланган. Ҳиндистон ҳукумати эса стартапга инвестициялар, инфратузилма ва сиёсий кўмак орқали тўлиқ қўллаб-қувватлашни режалаштирмоқда.

Мутахассисларга кўра, бу ташаббус Ҳиндистонни нафақат минтақавий, балки глобал квант технологиялари бозоридаги асосий ўйинчига айлантириши мумкин.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?