date

Россияда сайёҳ аёл айиқ ҳужумидан омон қолди

Россияда сайёҳ аёл айиқ ҳужумидан омон қолди
Россиянинг Хабаровск ўлкасида айиқ ҳужумига учраган 36 ёшли аёл омон қолди, деб хабар берди Tengrinews.kz.

Айтилишича, у ўрмон бўйлаб юрган вақтида қора айиқ унга ҳужум қилган. Аёл ўзини ҳимоя қилишга уринган, лекин оғир жароҳатлар олган. Қочиб йўлдаги автомобил ҳайдовчисидан ёрдам сўраган ва тез ёрдам чақирилган.

Шифокорларнинг айтишича, унинг элкаси ва қўли қаттиқ жароҳатланган, бироқ ҳаётига хавф йўқ. Айни пайтда аёл шифохонада, аҳволи барқарор.

Экспертларга кўра, айиқ ҳимоя инстинкти билан ҳаракат қилган бўлиши мумкин. Ҳодиса юзасидан текширув давом этмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда сайёҳ аёл айиқ ҳужумидан омон қолди