Жанубий Корея суди Samsung раҳбарини оқлади

1 дақиқа ўқиш558
Жанубий Корея суди Samsung раҳбарини оқлади
Жанубий Корея Олий суди Samsung Electronics компанияси бошқарув раиси Ли Чжэ Ённи Cheil Industries ва Samsung C&T компаниялари бирлашуви бўйича суд ишида оқлади, деб Kursiv.media хабар берди.

Прокуратура томонидан унга беш йиллик қамоқ жазоси сўралган эди. Ли Чжэ Ёнга фирибгарлик, ҳужжатларни сохталаштириш, ишончни суиистеъмол қилиш ва бошқа жиноятлар билан боғлиқ айбловлар қўйилган эди.

Айбловларга кўра, бу ҳаракатлар 2015 йилда амалга оширилган. Ўша вақтда у компания вице-президенти лавозимида бўлган ва отаси Ли Гон Ҳининг касаллиги туфайли амалдаги раҳбар сифатида фаолият юритган. Расман у 2022 йилда компания бошқарув раиси этиб тайинланган.

Суд қарори эълон қилингач, Samsung акциялари савдо сессияси бошланиши билан 0,6 фоизга ўсди. Компаниянинг келажакдаги муваффақияти асосан яримўтказгичлар ишлаб чиқаришни тиклаш ва сунъий интеллект технологиялари ривожига боғлиқ бўлади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?