date

McDonald’s: тез таом саноатида қандай етакчига айланди?

McDonald’s: тез таом саноатида қандай етакчига айланди?

McDonald’s компанияси фастфуд соҳасидаги энг йирик ва машҳур брендга айланиш учун узоқ йўл босиб ўтди, деб MSN хабар берди. Компания ўз фаолиятини 1940 йилда Ричард ва Морис Макдоналдлар томонидан Калифорнияда очилган кичик таомхоналардан бошлаган. Улар мижозларга тез ва арзон таом таклиф қилиш ғояси билан иш бошлаган эди.

1955 йилда Рей Крок компанияга қўшилиб, McDonald’s ни франчайзинг асосида ривожлантиришни бошлади. Бу стратегия компаниянинг бутун АҚШ ва кейинчалик дунё бўйлаб кенгайишига туртки бўлди. Компанияда стандартлаштирилган ошхона тизими, тез хизмат ва қатъий сифат назорати жорий этилди.

Ҳозирги кунга келиб, McDonald’s 100 дан ортиқ мамлакатда 40 мингдан ортиқ ресторанга эга. Компаниянинг муваффақияти фастфуд бозорида инновация, маркетинг ва самарали бошқарувга боғлиқ бўлди. McDonald’s дунёдаги энг танилган бренлардан бирига айланган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » McDonald’s: тез таом саноатида қандай етакчига айланди?