date

Трампнинг тариф уруши: Осиёга таъсири кучаймоқда

Трампнинг тариф уруши: Осиёга таъсири кучаймоқда
АҚШ президенти Дональд Трамп 2-апрел куни эълон қилган бож ставкалари Жанубий-Шарқий Осиёдаги экспортга таянадиган мамлакатлар учун кескин зарба бўлди. 49 фоизгача етган тарифлар электроника, тўқимачилик ва микрочип саноатига салбий таъсир кўрсатди.

Тайландга 36 фоизлик бож белгиланди. "Бу ҳақиқий шок эди", дейди Microelectronics компанияси раҳбари Ричард Ҳан. Тайланд ниҳоят бу ставкани 19 фоизга туширишга эришди, аммо музокаралар оғир кечди.

Сиёсий муаммолар ва кечиккан келишув
Тайланд Вьетнамдан фарқли равишда сиёсий зиддиятлар, заиф ҳукумат ва АҚШ билан дипломатик келишмовчиликлар туфайли музокараларда орқада қолди. АҚШнинг қишлоқ хўжалиги бозорига кириш талаби эса Тайландда ички босимларни кучайтирди. Маҳаллий фермерлар, айниқса чўчқа ишлаб чиқарувчилар, рақобатдан хавотирда.

АҚШ Жануби-Шарқий Осиёни Хитой маҳсулотларини яширинча ўтказишда айбламоқда. Агар бу айбловлар асосли деб топилса, янада қаттиқроқ чоралар кутилмоқда. Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар бу шартларга мослашиш қийин бўлишини тан олишмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трампнинг тариф уруши: Осиёга таъсири кучаймоқда