“Эгрилик сари” сериалидан илҳомланган ўқитувчилар нарколаборатория очди

1 дақиқа ўқиш848
“Эгрилик сари” сериалидан илҳомланган ўқитувчилар нарколаборатория очди

Ҳиндистонда ҳақиқий детектив сценарийларни ортда қолдирган воқеа жамоатчиликни ҳайратга солди. Мамлакатнинг икки ёш ўқитувчиси Голливуднинг машҳур “Эгрилик сари” (“Breaking Bad”) сериалидан руҳланиб, қонуний йўлдан четга чиқишга қарор қилди.

Маълумотларга кўра, 35 ёшли физика репетитори ва 25 ёшли кимё ўқитувчиси бирга ижарага олинган хонадонда яширин нарколаборатория ташкил этишди. Расмий маълумотларда қайд этилишича, улар икки ой ичида мефедрон синтетик наркотик моддасини тайёрлаш бўйича тўлиқ ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. Манбаларда келтирилишича, тайёрланган меф миқдори 150 килограммга яқин бўлган, унинг бозор қиймати эса тахминан 220 минг долларни ташкил этган.

Тергов жараёнида ёш ўқитувчилар ўз қилмишларига тўлиқ иқрор бўлишган. Уларнинг айтишича, “Breaking Bad” сериалидаги воқеалар уларни илҳомлантирган, молиявий муаммолар ва қарзлардан қутулиш учун ана шундай қадам ташлашга қарор қилишган.

Ажабланарлиси, Болливуд ўз сценаристларини четга суриб қўйди — бу галги воқеа ҳаётнинг ўзи томонидан “ёзилди”. Мамлакат оммавий ахборот воситаларида бу иш катта муҳокамага сабаб бўлди. Қонун ҳимоячилари томонидан нарколаборатория фаолияти тўхтатилди ва айбдорларга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.

“Эгрилик сари” сериалидан илҳомланган ўқитувчилар нарколаборатория очди

Маълумот учун, “Эгрилик сари” (“Breaking Bad”) АҚШда суратга олинган ва бутун дунё бўйлаб машҳурликка эришган сериал. Асарнинг асосий қаҳрамони, ўпка саратонига чалинган кимё ўқитувчиси Уолтер Вайт оиласининг молиявий келажагини кафолатлаш мақсадида жиноий йўлга қадам қўяди — у собиқ ўқувчиси Жесси Пинкман билан бирга метамфетамин ишлаб чиқариш ва сотишни бошлайди. Бу сюжет ўз вақтида кўплаб киноҳаваскорлар ва мутахассислар томонидан юқори баҳоланган эди.

Ҳиндистонлик ўқитувчилар ҳикояси эса, афсуски, экранда эмас, ҳаётнинг ўзида кескин оқибатларга олиб келди. Мутасаддилар таъкидлашича, ҳар қандай кино ёки сериалдаги воқеалар ҳақиқий ҳаётда ўзини оқламайди ва оғир оқибатларга сабаб бўлиши мумкин.

Ҳозирда тергов ва суд жараёнлари давом этмоқда. Жамоатчилик эса бундай “илҳомланишлар”дан воз кечиш зарурлигини таъкидлаб, ёшларга тўғри ҳаётий танлов қилиш кераклигини эслатмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?