date

Техасда сиёсий инқироз: губернатор демократларни лавозимдан бўшатмоқчи

Техасда сиёсий инқироз: губернатор демократларни лавозимдан бўшатмоқчи
Техас губернатори Грег Абботт сайлов чегараларини республикачилар фойдасига ўзгартириш режасини тўхтатмоқчи бўлган демократ қонунчиларни лавозимдан бўшатиш учун Олий судга даъво аризаси топширди. У айниқса, Демократик партия етакчиларидан бири Жин Ву устидан “ҳукуматни эгаллашга уриниш” айби билан даъво қилди.

Абботтнинг айтишича, 50 дан ортиқ демократларнинг штатдан чиқиб кетиши ва сессияга қайтишдан бош тортиши уларнинг ўз вазифасини тарк этганини билдиради ва бу уларни ишдан бўшатишга асос бўла олади.

Масала судда “quo warranto” — яъни мансабдор шахснинг лавозимга қонуний равишда эгалик қилаётганини аниқловчи камдан-кам ишлатиладиган қонуний восита орқали кўриб чиқилмоқда. Бу ариза қонунчиларни, хусусан Жин Вуни лавозимидан четлатиш талабини ўз ичига олади. Республика тарафдорлари бу орқали сессияни давом эттириб, сайлов чегараларини ўзгартиришни истамоқда.

Жин Ву эса бу ҳаракатни конституциявий ҳуқуқларни бузиш деб баҳолаб, ўзининг сессияда қатнашмаётгани сиёсий норозилик ва қонунни ҳимоя қилиш эканини таъкидламоқда.

Айни пайтда Техас Олий суди ишни кўриб чиқмоқда ва қарор жума кунги сессиядан олдин эълон қилиниши кутилмоқда. Қайд этилишича, барча 9 судя республикачилар партиясидан бўлиб, бош судя эса илгари Абботтнинг юридик маслаҳатчиси бўлган. Бу эса суд қарори сиёсий жиҳатдан бирёқлама бўлиши мумкинлиги ҳақида саволлар туғдирмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Техасда сиёсий инқироз: губернатор демократларни лавозимдан бўшатмоқчи