date

12–14 август кунлари соатига 100 тагача метеор тушиши кутилмоқда

12–14 август кунлари соатига 100 тагача метеор тушиши кутилмоқда

Август ойи метеор кузатувларини ёқтирадиганлар учун энг кутилган ойлардан биридир. 2025 йилда ҳам табиат севувчиларни бефарқ қолдирмайди — Персеидалар метеор оқими ўзининг йиллик фаоллигига етмоқда. Бу ҳақда Россиядаги Москва физика-техника институтининг юқори энергиялар физикаси лабораторияси катта илмий ходими Евгения Кравченко маълум қилди, деб ёзмоқда Pravilamag.

Персеидалар — ҳар йили кузатиладиган ва Ернинг Swift-Tuttle кометаси ортидан қолган заррачалар билан тўқнашуви туфайли юзага келадиган метеор оқимидир. Бу йил оқим 17 июлдан 31 августгача давом этади, аммо унинг энг юқори фаоллик даври 9–15 август оралиғига тўғри келади.

Кузатувнинг энг яхши пайти — 12 августдан 14 августгача бўлган тунлар. Айнан шу кунлари соатига 100 тагача «самовий жисмлар» (метеор) тушиши мумкин. Кузатув учун энг мақбул вақт — тонг соат 04:00 атрофи. Метеорларни кўриш учун телескоп ёки бинокл керак эмас — уларни оддий кўз билан ҳам кузатиш мумкин.

Евгения Кравченконинг айтишича, 13 августга ўтар тун Лойқа фазода яна бир ажойиб манзарани тақдим этади. Ой ёнида жонли кўз билан кўринадиган оқ-сариқ юлдузга ўхшаш объект — бу Сатурн сайёрасидир. Агар сизда бинокль бўлса, Сатурннинг ҳалқалари ва кичик йўлдошлари ҳам кўриниши мумкин.

Шунингдек, соат 02:00 дан кейин Шарқ томонда яна бир ҳайратланарли манзара — Венера ва Юпитернинг яқинлашуви кузатилади. Кравченконинг таъкидлашича, Венера Юпитерга нисбатан бир неча баробар ёрқинроқ кўринади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 12–14 август кунлари соатига 100 тагача метеор тушиши кутилмоқда