Президент Раҳмоннинг қизи соғлиқни сақлашда юқори лавозимга тайинланди

1 дақиқа ўқиш895
Президент Раҳмоннинг қизи соғлиқни сақлашда юқори лавозимга тайинланди

Тожикистонда сиёсий саҳнадаги эътибор марказига янгидан чиққан шахс — мамлакат президенти Имомали Раҳмоннинг кенжа қизи Фарзона Имомали бўлди. У Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги марказий аппаратидаги ислоҳотлар, бирламчи тиббий ёрдам ва халқаро алоқалар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълумот берди.

Расмий хабарда таъкидланишича, Фарзона Имомалининг ёш бўлишига қарамай, касбий маҳорати ва тажрибаси инобатга олинган ҳолда шундай масъулиятли вазифа топширилган.

Илгариги фаолияти

2021 йилдан буён у шу бошқармада мутахассис сифатида ишлаб келган. Фарзона Имомали тиббиёт соҳасидаги фаолияти билан бирга халқаро ҳамкорлик йўналишида ҳам тажриба тўплаб улгурган.

Таржимаи ҳол ва таълим

1998 йил 4 июлда Душанбе шаҳрида туғилган Фарзона илк таълимини маҳаллий ўрта мактабда олган. Кейинчалик Ломоносов номидаги Москва давлат университети лицейининг Душанбе филиалида ўқиб, 2014 йилда уни аъло баҳолар билан тугатган. Шу йили Абу Али ибн Сино номидаги Тожикистон давлат тиббиёт университетининг даволаш факультетига кириб, 2020 йилда имтиёзли диплом билан битирган.

2022 йилда педиатрия йўналиши бўйича клиник ординатурани, 2023 йилда эса Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг Давлат бошқаруви факультетини ҳам имтиёзли диплом билан тамомлаган.

Шахсий ҳаёт

Фарзона Имомали — Тожикистон Халқ демократик партияси аъзоси. У оила қурмаган, бироқ бир фарзанд тарбияси билан шуғулланади.

Мутахассислар фикрича, унинг янги лавозими мамлакатдаги тиббиёт ислоҳотларига янги суръат беришга хизмат қилиши мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?