ИШИД террорчилик гуруҳи жангарилари Суриянинг Пальмира шаҳрига ҳужумга бор эътиборни қаратишди. Бу ҳолат улар томонидан Раккадаги ҳарбий ҳаракатлар қайта бошланмаслигига бўлган ишонч билан боғлиқ, деб маълум қилди Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили генерал-майор Игорь Конашенков.
"АҚШ ва халқаро коалициянинг Ракка туманидаги фаол ҳарбий ҳаракатлари баҳорга қадар тўхтаб қолганини инобатга олиб, ИШИД Пальмирага бўлган ҳужумга катта кучини ташлади. Тахминан тўрт минг террорчилар техника билан", - дея айтиб ўтди у.
Унинг қўшимча қилишича, ИШИД жангарилари сўнгги бир сутка давомида Пальмирадаги Сурия қўшинлари позицияларига бир неча бора ҳужум уюштириб кўришган.
"Шаҳарга террорчиларнинг ҳужуми уч йўналиш бўйича амалга оширилмоқда: шимол, шарқ ва жанубдан. Ҳаммаси бўлиб беш мингдан ортиқ жангари бунда қатнашмоқда. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, Пальмира ёнида ўтган пайшанбага қадар бундай миқдордаги террорчилар гуруҳи бўлмаган. Афтидан ИШИД Раккадаги ҳарбий ҳаракатлар тикланмаслигига ишонч ҳосил қилган", - дея айтиб ўтган у. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади