Покистонда муссон фалокати: 160 дан ортиқ инсон ҳалок бўлди

1 дақиқа ўқиш238
Покистонда муссон фалокати: 160 дан ортиқ инсон ҳалок бўлди

  Покистонда кеча, 15 август куни, кучли муссон ёмғирлари ва улар оқибатида келиб чиққан сел ҳамда кўчкилар мамлакат тарихидаги энг оғир фалокатлардан бирига айланди. Le Monde нашри маълумотларига кўра, кучли ёмғирлар туфайли камида 160 нафар фуқаро ҳаётдан кўз юмди.

Энг катта йўқотишлар тоғли Хайбер-Пахтунхва вилоятида кузатилди — бу ерда ҳалок бўлганлар сони 110 нафарга етган. Вилоятнинг Бунер, Бажаур, Мансеҳра ва Баттаграм туманлари фалокат хавфи юқори ҳудудлар сифатида эълон қилинди. Покистон Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумотларига кўра, мазкур вилоятда яна 60 нафар киши турли даражадаги жароҳатлар олган.

Agence France-Presse тарқатган суратларда Афғонистон чегарасига яқин Бажаурда одамлар лой ва тупроққа кўмилган тепаликларни қўл билан ковлаётгани акс этган. Яқиндаги дала майдонида эса жаноза маросимлари бошланиб, маҳаллий аҳоли мотамга тўлган ҳолда ҳалок бўлган яқинларини охирги сафарга кузатмоқда.

Покистон метеорология хизмати шимоли-ғарбий ҳудудларда кучли ёмғирлар хавфи юқорилигини маълум қилиб, аҳолини хавфли ҳудудларга чиқмасликка чақирди. Ҳиндистон назоратидаги Кашмирда эса қутқарувчилар лой ва вайроналар орасидан жасадларни қидириш ишларини олиб бормоқда.

Муттахассислар фикрича, бу каби табиий офатлар муссон мавсумидаги хавфларни яна бир бор яққол намоён этди. Ҳукумат томонидан қутқарув ишлари кучайтирилиб, қурбонлар сони ошмаслиги учун барча имкониятлар ишга солинмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?