Трамп АҚШ чегара деворини қора рангга бўяш режасини эълон қилди

1 дақиқа ўқиш307
Трамп АҚШ чегара деворини қора рангга бўяш режасини эълон қилди

АҚШ Президенти Дональд Трамп Мексика билан чегарадаги деворни қора рангга бўяш бўйича янги ташаббусини эълон қилди. Бу ҳақида АҚШ Ички хавфсизлик вазири Кристи Ноэмга таяниб, “The Hill” хабар берди.

Маълум қилинишича, бу буйруқ бевосита Трамп томонидан берилган ва ишчилар аллақачон деворнинг айрим қисмларини қора ранг билан бўяши ишларини бошлаган. Ноэмнинг сўзларига кўра, президентнинг фикрига кўра қора ранг деворни қуёшда жуда қиздириб юборади ва бу мигрантларнинг деворга чиқиш ҳаракатини пасайтиради.

“Биз бутун чегара деворини қора рангга бўяшни режалаштиряпмиз”, деган вазир ва бундай қадамнинг миграцияга қарши самарали бўлишини таъкидлаган.

Қўшимча маълумотларга кўра, Ноэмнинг ўзи ҳам шахсан чегарага бориб, бўяш ишларини назорат қилиш ва қўллаб-қувватлашда фаол иштирок этган. Унинг ташрифи АҚШ жанубий чегарасида қўлга олишлар сони пасайган бир пайтга тўғри келган.

Нашр таъкидлаганидек, Трамп бу ғояни ўзининг биринчи президентлик муддати даврида ҳам илгари сурган ва у қора рангли девор мигрантлар учун физик ва психологик тўсиқ сифатида хизмат қилади, деб ҳисоблайди.

Ҳаволалар ва кузатувларга кўра, қора девор америкаликлар орасида ҳам турли баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда. Бир томондан, бу тадбир миграцияни назорат қилиш учун самарали қадам сифатида баҳоланса, бошқа томондан у эстетик ва экология жиҳатидан баҳсли бўлиши мумкин.

Шу билан бирга, Трампнинг бу ташаббуси АҚШ чегара сиёсатининг янги ва мураккаб даврининг белгиси сифатида қаралаётгани ҳам таъкидланмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?