Ғазода расман очарчилик бошланди

1 дақиқа ўқиш1.3K
Ғазода расман очарчилик бошланди

IPC — БМТнинг глобал очликни кузатиш тизими — Ғазо шаҳри ва унинг атрофларида расман очарчилик бошланганини маълум қилди, деб Kursiv.media хабар берди.

Таъкидланишича, ҳозирда 514 минг киши ёки аҳолининг тахминан тўртдан бири очарчиликдан азият чекмоқда. Сентябр ойи охирига келиб, ушбу кўрсаткич 641 минг кишига етиши мумкин.

БМТнинг инсонпарварлик ишлари бўйича раҳбари Том Флетчер бу фожиани олдини олиш мумкин бўлганини, аммо Исроил томонидан яратилаётган тизимли тўсиқлар туфайли озиқ-овқат ёрдамлари чегараларда тўхтаб қолаётганини айтди. Исроил эса ушбу ҳисоботни “ёлғон ва тарафкашлик” деб рад этди.

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Ғазодаги очарчиликни “инсоният учун фожиа” деб атади ва зудлик билан ўт очишни тўхтатиш ҳамда инсонпарварлик ёрдамларини бемалол етказишга чақирди.

Маълумот учун, бу IPC томонидан Африкадан ташқарида қайд этилган биринчи очарчилик бўлиб, вазият Дейр ал-Балаҳ ва Хон Юнус ҳудудларига ҳам ёйилиши мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?