Хитойда кўприк қулаши 12 ишчи ҳаётига зомин бўлди

1 дақиқа ўқиш361
Хитойда кўприк қулаши 12 ишчи ҳаётига зомин бўлди

Хитойнинг Қингхай провинциясида рўй берган йирик фожеа бутун жамоатчиликни ташвишга солди. 22 август куни тонг отар пайтда, маҳаллий вақт билан соат 03:00 атрофида Жаинка округида қурилаётган кўприкнинг асосий кабели узилиб кетиши оқибатида тўлиқ қулаган.

Ушбу ҳалокатда 12 нафар ишчи ҳаётдан кўз юмди, яна 4 нафари бедарак йўқолгани хабар қилинди. Бу ҳақида мамлакатнинг расмий агентлиги Синьхуа маълумот берди.

Фожиа содир бўлган пайтда қурилиш майдончасида жами 16 нафар ишчи бўлган. Кутилмаганда 108 метрлик пўлат тўсиннинг асосий қовурғаси синди ва бутун конструкция ишчиларни сувга тортиб кетди.

Дарҳол қутқарув ишлари бошланди. Расмий маълумотларга кўра, соат 14:00 га келиб ҳодиса жойига 806 нафар қутқарувчи, 91 та техника воситаси, 27 та қайиқ, 1 вертолёт ва ҳатто 5 та робот жалб этилган. Шунингдек, яраланган ишчилар яқин атрофдаги 6 та шифохонага етказилган.

Хитой фавқулодда вазиятлар бошқармаси тезкорлик билан махсус ишчи гуруҳни жўнатди. Улар қутқарув ишларини назорат қилиш, бедарак йўқолганларни топиш ва ҳалокат сабабларини ўрганиш билан шуғулланмоқда. Мутасаддилар барча ресурсларни сафарбар этишга ва келгусида бундай фожеалар такрорланмаслиги учун қонун-қоидаларни кучайтиришга ваъда беришди.

Маълумотларга кўра, қурилаётган кўприк пўлат арк конструкцияси асосида қурилмоқда эди. Лойиҳанинг асосий қисми август ойининг охирига қадар тугалланиши режалаштирилган. Бироқ ушбу фожеа катта қурилишнинг тақдири ва хавфсизлик тизими ҳақида жиддий саволларни келтириб чиқарди.

Шубҳасиз, кўприк қулаши фақат қурилиш соҳаси эмас, балки бутун мамлакатда хавфсизлик стандартларига нисбатан талабларни янада кучайтириш зарурлигини кўрсатмоқда. Миллионлаб одамлар ҳаёти ва тақдири айнан ана шундай объектлардаги ишончлиликка боғлиқ экани яна бир бор яққол намоён бўлди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?