Хитойда уч ёшли қизча бошига санчилган 15 сантиметрли пичоқ билан тирик қолди

1 дақиқа ўқиш1.2K
Хитойда уч ёшли қизча бошига санчилган 15 сантиметрли пичоқ билан тирик қолди

Хитойда шифокорлар инсон ақлига сиғмас операция амалга оширдилар: уч ёшли қизчанинг бошига санчилган 15 сантиметрли пичоқ муваффақиятли чиқариб олинди. Бу ҳақида South China Morning Post хабар тарқатди.

Воқеа Юннань провинцияси, Кунминг шаҳрида август ойида содир бўлган. Интернет тармоқларида тарқалган видеода қизалоқ бошига пичоқ қадалган ҳолда онаси билан шифохонага йўналгани акс этган. Бу манзара кўплаб инсонларни ўзига жалб қилди ва ҳолат катта муҳокамаларга сабаб бўлди.

Ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари турлича талқин қилинмоқда. Қизчани шифохонага олиб келган она дастлаб “мен чойшабларни алмаштираётгандим, бехосдан пичоқ қизнинг бошига учиб кетди”, деб баёнот берган. Бироқ тиббиёт муассасаси ходимларидан бири “она аслида қизини қўрқитиш учун пичоқни қўлига олган ва эҳтиётсизлик билан унинг бошига отиб юборган”, дея айтиб ўтди.

Шифокорлар зудлик билан операция ўтказиб, пичоқни муваффақиятли олиб ташлашди. Қизалоқнинг аҳволи ҳозир барқарорлиги хабар қилинмоқда. Мутасаддиларнинг таъкидлашича, бу ерда боланинг ёшлиги ва суяк тузилишининг юмшоқлиги ҳал қилувчи омил бўлган.

“Агар она шошқалоқлик билан пичоқни ўзи суғуриб олганида, вазият тамомила бошқача ва қайғули тугаши мумкин эди. Фақат тиббиёт ходимларининг профессионал ёрдами қизнинг ҳаётини сақлаб қолди”, — деди шифокор.

Ҳодиса нафақат Хитой, балки бутун жаҳонда ота-оналарга жиддий сабоқ бўлди. Чунки болаларни қўрқитиш мақсадида ёки уйда эҳтиётсизлик билан совут қуролларни ишлатиш қайғули оқибатларга олиб келиши мумкин.

Шубҳасиз, қизчанинг тирик қолиши мўъжиза сифатида баҳоланмоқда. Айни пайтда полиция ва тиббиёт идоралари воқеа тафсилотларини чуқур ўрганмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?