Европадаги ўрмон ёнғинлари 1 миллион гектарга етди

1 дақиқа ўқиш262
Европадаги ўрмон ёнғинлари 1 миллион гектарга етди

2025 йил Европа учун тарихдаги энг даҳшатли ўрмон ёнғинлари мавсуми сифатида ёдда қолмоқда. Йил бошидан буён Иттифоқ ҳудудида қарийб 1 миллион гектардан ортиқ ўрмонлар алангага берилиб, табиат ва экологик тизимлар катта зарар кўрди. Бу ҳақида статистик маълумотларга таяниб, “Euronews” хабар берди.

Мавсум ҳозиргача Европа учун рекорд даражада бўлиб, ёнғинлар ҳудуди ўтган йилга нисбатан тўрт бараварга ошди. Мутахассислар бу зарарланган майдонни деярли Корсика ороли ҳудуди билан тенглаштирмоқда. Шу йилда Европа ўрмонларида 1800 дан ортиқ ёнғин қайд этилди ва атмосферага 38 миллион тонна карбонат ангидрид чиқарилди.

Европа Иттифоқи жойлашган 27 давлат орасида фақат Чехия, Эстония, Литва, Люксембург ва Мальта ёнгинларнинг зарарига учрамади. Энг кўп ёнғинлар Италия ва Руминияда рўй берди: ҳар икки мамлакатда умумий 450 дан ортиқ ҳолат аниқланди.

Шу билан бирга, Испания ва Португалияда йирик экологик йўқотишлар кузатилди. Испанияда 400 минг гектардан ортиқ, Португалияда эса 260 минг гектардан зиёд майдон ёниб, кулга айланган. Бу Португалия ҳудудининг қарийб 3 фоизини ташкил қилади.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, ёнғинларнинг асосий сабаблари қаторида экстремал иссиқ ва узоқ давом этган қурғоқчилик турибди. Иқлим ўзгариши ва юқори ҳарорат оловнинг тез тарқалиши учун қулай муҳит яратади. Кичик бир учқун ҳам катта алангага айланиши мумкин, бу эса инсон ва табиат учун жиддий хавф туғдиради.

Ёнғинларнинг олдини олиш учун олимлар ва экологлар буталарни мунтазам тозалаш, қуруқ ва ўлимга юз тутган ўсимликларни йўқ қилиш ҳамда чорва боқиш амалиётини тўғри йўлга қўйишни тавсия қилмоқда. Шунингдек, ёнғин ўчирилгандан кейин ҳам унинг асоратлари саломатликка хавф туғдиришини унутмаслик лозим.

“Тутун ва нафас олиш билан боғлиқ касалликлар инсон организмига хавф солишда давом этади”, дейди соҳадаги мутахассислар.

Шу тариқа, 2025 йил Европа учун ўрмон ёнғинлари сони ва зарар кўрган ҳудуди бўйича рекорд йили сифатида қайд этилди, ҳолбуки мавсум ҳали тугагани йўқ. Табиат ва аҳоли учун хавф ҳали ҳам сақланиб турибди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?