date

Путин ва Эрдўғон Тяньцзинда стратегик масалаларни муҳокама қилди

Путин ва Эрдўғон Тяньцзинда стратегик масалаларни муҳокама қилди

Учрашувда Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ва Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғон ўзаро манфаатли ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди.

Путин сўзининг аввалида икки давлат ўртасидаги муносабатлар барқарор ривожланаётганини таъкидлаб, Туркияга саёҳат қилувчи россияликлар сони бўйича рекорд кўрсаткич қайд этилганини маълум қилди.

“Туркияга саёҳат қилувчи туристлар орасида Россия фуқаролари биринчи ўринни эгаллади. Жорий йилда 6,7 миллиондан ортиқ россиялик Туркияга ташриф буюрди. Бу ўтган йилга нисбатан 6,3 фоизга кўпдир”, — деди Путин.

Президент Эрдўғон ҳам икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни ижобий баҳолар экан, савдо-иқтисодий, инвестицион, туризм ва энергетика соҳаларидаги ҳамкорлик изчиллик билан кенгайиб бораётганини таъкидлади.

“Биз Россия билан ўзаро ишончга асосланган мулоқотни янада ривожлантиришдан манфаатдормиз. Ҳар икки мамлакат халқларининг фаровонлиги учун умумий саъй-ҳаракатлар олиб боришда давом этамиз”, — деди Эрдўғон.

Учрашув чоғида Украинадаги инқироз билан боғлиқ вазият ҳам муҳокама этилди. Путин Туркия томонининг тинчликка интилиш ва дипломатик ечим излашдаги саъй-ҳаракатларини алоҳида эътироф этди.

“Биз Туркияни ишончли ва вақт синовидан ўтган ҳамкор сифатида қабул қиламиз. Унинг турли халқаро майдонлардаги конструктив роли қадрланади”, — деди Россия Президенти.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин ва Эрдўғон Тяньцзинда стратегик масалаларни муҳокама қилди