date

Бетмен пижамасидаги йигит ўғрини полицияга топширди

Бетмен пижамасидаги йигит ўғрини полицияга топширди

АҚШнинг Флорида штатида яшовчи бир фуқаро тунги вақтда қўшнисининг машинасига бостириб кирган қароқчини полиция келгунига қадар ўзи қўлга олди. Қизиқ жиҳати шундаки, у буни Бетмен образига ўхшаш пижама кийган ҳолда амалга оширди, деб ёзади СCМП.

Воқеа Кейп Корал шаҳрида содир бўлган. Эрталаб соат 2 ларда полицияга бир нечта автомобилга ҳужум қилинганлиги ҳақида хабар берилган. Гумонланувчи 20 ёшли Жастин Шимпл бир нечта машинани очиб, ичидагиларни талон-торож қилган.

Шу пайтда автомобиллардан бирининг эгаси Кайл Майветт уйдан чиқишга мажбур бўлди. У сигнал овозидан уйғониб, кўчага чиққанида ўғрининг юк машинасини кавлашини кўрди. Майветт орқадан етиб бориб, қароқчини ушлаб қолди ва полиция етиб келгунига қадар уни назоратда ушлаб турди.

Ҳуқуқ-тартибот ходимлари воқеа жойига келгач, Майветтнинг жасоратини қадрлашди ва ҳаттоки у билан хотира учун суратга тушишди.

Аниқланишича, Шимпл аввал ҳам ўғирлик учун полиция қўлига тушган. Бу сафарги ҳибс давомида у учта йирик ва иккита кичик ўғриликда айбланди. Жиноятчидан нақд пул, қимматбаҳо қўл соатлари, 500 доллардан ортиқ совға карталари ва умумий қиймати 300 долларлик иккита Рай-Бан кўзойнак топилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бетмен пижамасидаги йигит ўғрини полицияга топширди