Нетаньяху уйи ёнида норозилик намойиши авж олди

1 дақиқа ўқиш487
Нетаньяху уйи ёнида норозилик намойиши авж олди

Исроилда вазият янада кескинлашди. Юзлаб одамлар Бош вазир Биньямин Нетаньяхунинг Қуддусдаги уйи яқинида йиғилиб, оммавий намойишлар уюштиришди. Қатнашчилар орасида асабийлик авж олиб, чиқинди контейнерлари ва автомобиль шиналарига олов берилди. Бу ҳақида “The Jerusalem Post” нашри хабар қилди.

Намойишчиларнинг асосий талаби – Ғазо ҳудудидаги асирларни озод қилиш бўйича келишувга эришиш. Улар ҳукуматни ҳеч қандай амалий чора кўрмаётганликда айблашди. Полициянинг маълумотича, Рехавия ва Гиват Рам туманларида келтирилган зарар асосан машиналарга етган, аммо талофатлар кузатилмаган.

Бир гуруҳ норозилар Миллий кутубхона биноси томига чиқиб, “ҲАМАС қўлида қолган асирлар учун ҳукумат етарлича ҳаракат қилмаяпти” деган шиорлар остида чиқиш қилди. Шу билан бирга, Латрун йўли бўйлаб бир неча машина Қуддусга йўналди ва улар ҳам урушнинг тўхтатилишини, асирларнинг қайтарилишини талаб этди.

Маълумотларга кўра, ушбу намойишлар “Ғазодаги асирлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳаракати” ташаббуси доирасида ўтказилмоқда. Бу чиқишлар айнан ҳукумат Ғазо шаҳрини босиб олиш режасини давом эттираётган бир пайтга тўғри келди.

Хабарларда таъкидланишича, ҲАМАС Қатар орқали тақдим этилган сўнгги алмашинув таклифини қабул қилган, аммо Нетаньяху бу таклифни рад этган. Расмий рақамларга кўра, Ғазо ҳудудида ҳозирда 20 исроиллик асир тирик, 28 нафари эса ҳалок бўлган.

Шу билан бирга, Исроил армияси 30 кундан бери давом этаётган қуруқлик амалиёти давомида шаҳарни тўлиқ қуршаб олган. Ҳаводан ва артиллериядан берилаётган зарбалар кўп ҳолларда тинч аҳолини ҳам қамраб олмоқда. Фақат охирги сутканинг ўзида 119 нафар фаластинлик, улар орасида икки журналист ва ёрдам кутаётган кўплаб фуқаролар ҳалок бўлган.

Минтақадаги гуманитар вазият янада оғирлашмоқда. Минглаб одамлар Ғазонинг Ғарбий соҳилида вақтинча чодирларда кун кечирмоқда. Халқаро ташкилотлар эса ҳудудда аҳоли учун хавфсиз жой қолмаганини билдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг 7 октябридан бери Исроил зарбалари оқибатида 63 мингдан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлган. Соғлиқни сақлаш муассасалари маълумотига кўра, 367 киши, шу жумладан 131 бола очлик туфайли вафот этган. Исроил ҳукумати эса Ғазода озиқ-овқат танқислигини тан олган бўлса-да, оммавий очарчилик айбловларини рад этмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?