Хитойда 19 ёшли талаба смартфондан узоқ вақт фойдаланиши оқибатида фалаж бўлиб қолди. Маълумотларга кўра, Сяо Дун исмли йигит доимий равишда бошини эгиб, телефонига қараб ўтирган ва ҳатто иш пайтида ҳам ундан ажралмаган. У Фуцзян вилоятидаги бир ресторанда ишлаб, танаффусларда ҳам смартфондан кўзини узмаган.
Мутаҳассисларнинг айтишича, бундай ҳолат "технологияга боғлиқ ҳаёт тарзи"нинг салбий оқибатларидан бири сифатида кўрилмоқда. Чунки узоқ вақт давомида бошни пастга эгиб туриш қон айланиш тизимига таъсир қилади ва асаб томирларида жиддий муаммоларга олиб келиши мумкин.
Текширувлар шуни кўрсатдики, талабанинг бўйин қисмида ортиқча зўриқиш юз берган. Бу ҳолат натижасида қон томирларида тромб пайдо бўлган ва у мияга қон оқимини чеклаган. Оқибатда Сяо Дуннинг ҳаракатланиш қобилияти йўқолиб, бир куни эрталаб уйғонганда бутунлай фалаж ҳолатга тушган.
Табиблар унинг ҳолатини оғир деб баҳолашмоқда. Айни вақтда у шифохонада даволанмоқда ва махсус терапия ҳамда физиологик машқлар орқали соғлигини тиклаш чоралари кўрилмоқда. Шу билан бирга, шифокорлар бу ҳолатдан сабоқ чиқариш кераклигини айтишмоқда.
Хитойда талаба узоқ вақт телефонга қараб юргани сабабли фалаж бўлиб қолди
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар