Ҳар йили ҳаво ифлосланиши миллионлаб одам умрини оляпти

1 дақиқа ўқиш143
Ҳар йили ҳаво ифлосланиши миллионлаб одам умрини оляпти

Жаҳон метеорология ташкилоти эълон қилган сўнгги тадқиқот бутун инсоният учун ташвишли хулосани очиб берди. Маълумотларга кўра, дунё бўйлаб миллиардлаб одамлар ҳар куни ифлосланган ҳаводан нафас олмоқда ва бу жараён ҳар йили 4,5 миллиондан зиёд инсоннинг эрта вафот этишига олиб келмоқда.

Мутахассислар таъкидлашича, ҳаво ифлосланишининг асосий манбаларидан бири – ўрмон ёнғинлари. Улардан чиққан тутун заррачалари юзлаб ва минглаб километр узоқликка тарқалиб, нафақат маҳаллий муҳитни, балки бутун қитъаларни заҳарламоқда.

Тадқиқот қатнашчиларидан бири шундай дейди:
“Пиреней ярим оролидаги ёнғинлар рекорд даражада авж олган мавсумда тутун Ғарбий Европага етиб борди ва бутун қитъани қамраб олиши мумкинлиги кузатилди.”

Ҳисоботда 2024 йилда ҳаво сифати кескин ёмонлашган ҳудудлар алоҳида қайд этилган. Жумладан, Чили, Бразилия, Эквадор, Канада, Марказий Африка ва Сибир минтақаларида PM 2.5 заррачалари меъёрдан анча юқори даражада қайд этилган.

Бироқ айрим ҳудудларда ижобий ўзгаришлар ҳам кўзга ташланмоқда. Хусусан, Шарқий Хитой ва Европанинг бир қисмида чиқиндилар сезиларли даражада камайган. Олимларнинг таъкидлашича, бу давлат ва шаҳарлар даражасида кўрилган қатъий чора-тадбирлар самараси ҳисобланади. Масалан, Шанхай шаҳрида янги боғлар барпо этилиши, дарахтлар экилиши ҳаво сифатига ижобий таъсир кўрсатган. Шунингдек, автомобиль ҳаракати жуда юқори бўлишига қарамай, йўлларда электрда ишлайдиган машиналар улуши ортгани қайд этилган.

Мутахассислар фикрича, олтингугурт диоксиди ва азот оксидлари каби асосий ифлослантирувчи моддалар қатъий назорат чоралари сабаб камаймоқда. Бироқ ер юзасидаги озон — смогнинг асосий таркибий қисми — ҳали ҳам юқори даражада сақланиб турибди.

Олимлар давлатларни яна бир бор ҳушёрликка чақирмоқда: ҳаво ифлосланиши билан курашиш инсоният саломатлиги, табиат ва келажак авлодлар тақдири учун ҳал қилувчи аҳамият касб этади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?