Британияда дўкон остидан 317 та ўрта аср скелети чиқди

1 дақиқа ўқиш437
Британияда дўкон остидан 317 та ўрта аср скелети чиқди

Буюк Британияда тарихий жиҳатдан ғоят муҳим топилма аниқланди. Археологлар Глостер шаҳридаги собиқ Debenhams универмаги ўрнида қазиш ишларини олиб бориш жараёнида 317 та инсон скелетини топишди. Бу ҳақида Popular Mechanics нашри ёзди.

Маълумотларга кўра, ҳозирда ушбу ҳудудда Глостер университетига тегишли янги кампус қурилаётгани боис археологик тадқиқотлар ўтказилган. Қазишмаларни Cotswold Archaeology ташкилоти амалга оширган. Улар аввалроқ шу ерда Рим даврига оид яна 80 дан ортиқ қабрни аниқлашган эди.

Олимлар топилган жасадларнинг кўпчилигини ўрта асрлар даврида яшаган одамларга тегишли деб баҳолашмоқда. Қолдиқлар билан бирга турли маиший буюмлар — тамаки чўплари, вино шишаси парчалари ва турли хўжалик буюмлари ҳам топилган. Бу эса ҳудуднинг сўнгги ўрта асрларда фаол қўлланилганидан далолат беради.

Дастлабки тиш таҳлиллари ўша давр одамлари шакар истеъмоли юқори бўлганини кўрсатди. Бу эса ўрта асрларда турмуш тарзи ва овқатланиш одатлари ҳақида янги маълумотлар бериши мумкин.

“Глостер ҳудуди ҳақиқатан ҳам катта тарихий бойликларга эга. Ҳар гал бу ерда ишлаганимизда янги ва муҳим кашфиётларга дуч келамиз”, — деди лойиҳа раҳбари Клифф Бейтман.

Маълум қилинишича, сентябрь ойида янги кампусда топилган буюмлардан махсус кўргазма ташкил этилиши режалаштирилган. Бироқ инсон қолдиқлари намойиш этилмайди.

Бу топилма Британия тарихини янада тўлдирувчи муҳим воқеа сифатида баҳоланмоқда ва олимлар яна кўплаб сирлар очилиши мумкинлигини таъкидлашмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?