Непалда Молия вазири кўчада намойишчилар томонидан калтакланди

2 дақиқа ўқиш3K
Непалда Молия вазири кўчада намойишчилар томонидан калтакланди

Непалда сиёсий беқарорлик янада кучайди. 9 сентябрь куни мамлакат Молия вазири Бишну Прасад Паудель оммавий намойишчилар томонидан калтакланди. Бу ҳақда NDTV нашри маълум қилди. Интернетда тарқалган видеоларда 65 ёшли вазирнинг Катманду кўчаларида қочиб кетаётгани, унинг ортидан эса юзлаб ғазабланган одамлар қувиб келаётгани аниқ кўринади. Бир ёш намойишчи вазирни тепиб юборгани сабабли у мувозанатини йўқотиб, деворга урилган ҳолда ерга йиқилган.

“Khabarhub” нашрининг қайд этишича, вазирдан ташқари собиқ бош вазир ва Конгресс партияси раҳбари Шер Баҳодур Деуба ҳамда унинг турмуш ўртоғига ҳам ҳужум қилинган. Шу билан бирга, намойишчилар Президент қароргоҳи ҳудудигача кириб боргани маълум қилинди. Бу воқеалар мамлакатдаги сиёсий ва ижтимоий тангликнинг янада ортиб бораётганини кўрсатмоқда.

Охирги икки кун ичида Катмандуда оммавий норозилик тўлқини авж олди. Бунинг сабаби сифатида ҳукуматнинг ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар фаолиятини чеклаши кўрсатилмоқда. Эслатиб ўтамиз, 4 сентябрдан WhatsApp, Facebook ва Instagram каби сервислар Непалда вақтинча блокланди. Расмийларга кўра, улар Алоқа ва ахборот технологиялари вазирлигида мажбурий рўйхатдан ўтмаган. Бироқ аҳоли буни цензура деб баҳолаб, ҳукуматдан ошкоралик ва эркинлик талаб қилмоқда.

“The Himalayan Times” нашри тарқатган маълумотга кўра, намойишларда 500 нафардан ортиқ киши турли даражада жароҳат олган. Шаҳардаги вазиятни назорат қилиш учун ҳокимият парламент атрофида ва марказий майдонларда комендантлик соати жорий этди. Аммо бу чоралар ҳам халқнинг ғазабини босишга ёрдам бермади.

Кенг кўламли норозилик тўлқини ва тарқалган зўравонликка жавобан ҳукумат таркибидаги тўрт вазир — Ички ишлар, Қишлоқ хўжалиги, Соғлиқни сақлаш ҳамда Сув таъминоти вазирлари лавозимларидан кетишга мажбур бўлди. Шу билан Непал ҳукумати ичидаги сиёсий инқироз янада чуқурлашди.

Премьер-министр Шарма Оли маҳаллий вақт билан соат 18:00 да партиялараро йиғилиш чақирилишини маълум қилди. Бироқ вазият янада таранглашиб, Катманду марказида янги тўқнашувлар содир бўлгач, Президент Рамчандра Паудел бош вазирни истеъфога чиқариш тўғрисида қарор қабул қилди.

Непалдаги бу воқеалар мамлакат сиёсий тизимида жиддий ўзгаришлар юз бериши мумкинлигини кўрсатмоқда. Халқнинг қўзғолонга айланган норозилиги ҳукуматни қаттиқ синов олдига қўйди. Энди эътибор бутунлай янгиланадиган сиёсий жараёнларга қаратилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?