11 ёшли бола 14 соатлик дарсдан сўнг касалхонага ётқизилди

1 дақиқа ўқиш1.2K
11 ёшли бола 14 соатлик дарсдан сўнг касалхонага ётқизилди

Хитойнинг Хунан провинциясида 11 ёшли мактаб ўқувчиси уй вазифаларини ортиқча даражада бажаришга ҳаракат қилиб, саломатлигига жиддий шикаст етказди, деб хабар берди маҳаллий ОАВлар.

Маълум қилинишича, 26 август куни Лян Лян исмли бола эрталаб соат 08:00 дан кечки 22:00 гача узлуксиз дарс тайёрлаш билан шуғулланган. Ўқувчи бир кунда барча ёзги вазифаларини тугатишга уринган. Бир неча соат ўтгач, унда бош айланиши, қўл-оёқларда карахтлик, бош оғриғи ва нафас қисилиши каби белгилари пайдо бўлган.

Ота-онаси уни зудлик билан шифокорга олиб борган. Мутахассислар унга гипервентиляция синдроми ташхисини қўйишган. Ушбу ҳолат ўқувчида танафаффуссиз фикрий ва ҳиссий зўриқиш натижасида юзага келган.

Болага махсус нафас олиш ниқоби тақилган ва қисқа муддат ичида унинг аҳволи барқарорлашган. Шифокорлар бу каби ҳолатлар кўпинча ота-оналар босими, имтиҳонлардан олдинги хавотир, ёки гаджетлардан узоқ вақт фойдаланиш билан боғлиқлигини таъкидлашмоқда.

Гипервентиляция синдроми нафақат нафас олишда қийинчилик, балки мушаклар тортиши, юрак уришининг кучайиши ва ҳатто ҳаёт учун хавфли оқибатларга олиб келиши мумкин.

Август ойи давомида Хунан провинциясида айнан шу белгилари билан тез тиббий ёрдамга 30 дан зиёд бола мурожаат қилгани қайд этилган. Бу кўрсаткич ўтган ойларга нисбатан 10 баробар юқори экани айтилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?